HTC компаниясининг виртуал реаллик бўйича собиқ вице президенти, жумладан, HTC Vive гарнитурасининг дизайнини яратган Клод Зельвегер бундан буён Google’да DayDream платформасини такомиллаштириш билан шуғулланади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Зельвегернинг One & Co дизайнерлик бюроси 2008 йилда HTC компанияси томонидан харид қилинган эди. Шундан буён дизайнер ҳам HTC жамоасида меҳнат қилиб келган ва 2014 йилда вице-президент лавозимига тайинланган. Google пресс-релизида айтилишича, Зельвегер қидирув гигантида саноат дизайни билан боғлиқ йўналишни бошқаради.
HTC ўз ахборотида дизайнерга компания маҳсулотларининг ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирган ва унинг тажрибаси Google’га яхши самара келтиришига умид билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади