Янги Android-смартфон харид қилгач, унга эскисидаги контактларни кўчириб ўтказиш керак бўлади. Terabayt.uz сайти қуйида шу ишни тез ва осон амалга ошириш усулларини маълум қилди.
1. Google аккаунти
Контактларни кўчириб ўтказиш учун бизга Google аккаунтимиз керак бўлади; одатда у қурилмани илк ёққанимизда яратилган бўлади. Эски смартфонда аккаунтимизга улангач, ундаги контактларни синхронлаш (синхронизация контактов) лозим. Бунинг учун дастлаб ундаги «Созламалар», яъни «Настройки»га кирамиз.
2. Аккаунтни излаймиз
Созламалар рўйхатидан «Аккаунты»ни босамиз.
3. Аккаунтлар кўп бўлиши мумкин
Бу ерда сизнинг мазкур смартфондан фойдаланишингиз жараёнида яратилган турли аккаунтларингиз акс эттирилади, улар орасидан Google аккаунтга кириш лозим.
4. Ўз аккаунтимизни танлаймиз
Қурилмани харид қилгач, илк бор ёққанимизда очилган ўз аккаунтимиз устига босамиз.
5. Синхронизацияни ёқамиз
Энди «Контакты» бандининг рўпарасига белги қўямиз.
6. Янги смартфонда ҳам…
Олдинги қурилмангиздаги контактларни юқорида кўрсатилган тартибда синхронлаганимизда, улар Google «булутли» серверида сақланаётган аккаунтимизга кўчирилади ва унда сақланади. Энди худди шу амалларни янги смартфонда ҳам такрорлаймиз, шунда сервердаги аккаунтимиздаги барча контактлар унга кўчади.
Эслатиб ўтамиз, аккаунтларни синхронлаш интернет воситасида амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)