Тошкентнинг бутун ҳудуди Beeline‘нинг 4G қоплами билан таъминланди

  • 31 январь 2017, 16:12
  • 4 618
  • Технология
  • Тошкентнинг бутун ҳудуди Beeline‘нинг 4G қоплами билан таъминланди

    Beeline 4G тўртинчи авлод тармоғи билан пойтахт ҳудуди бутунлай қамраб олингани ҳақида эълон қилади. Энди Beeline‘нинг интернет-хизматлари 4G юқори тезликларида бутун Тошкент бўйлаб мавжуд.

    Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Абонентлар мобил Интернетдан кутган барча имкониятлар: кетма-кет HD видео, севимли фильм ва мусиқалар – буларнинг ҳаммаси бир тугмани босиш билан намоён бўлади. Видеостриминг ва “оғир” файлларни юклаб олишни ҳуш кўрувчилар учун 4G ҳажмли пакетлари жорий этилди”.

    Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг октябр ойида “Потребитель.УЗ” уюшмаси мобил операторларнинг энг ҳаммабоп интернет-таклифлари бўйича мустақил тадқиқиот ўтказган эди. Унинг натижалари бўйича 1 Мегабайт трафик учун $0,001 нархидан бошланган “4G Ой 30 000” ва “4G Ой 60 000” пакетлари энг арзон пакетлар деб тан олинган эди: http://potrebiteli.uz/potrebiteli/terraprofi/detail.php?ID=24574

    LTE замонавий тармоғининг барча авзалликларини тўлиқ ҳис этиш учун бор йўғи Beeline‘нинг исталган расмий офисларидан бирида эски SIM-картани янги услубда жорий этилган ва янги технологияда ишлайдиган USIM картасига алмаштириш кифоя.

    Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://beeline.uz/medias/sys_uz/h50/h9a/8805407326238.pdf
    Теглар: Тошкент Beeline 4G

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкентнинг бутун ҳудуди Beeline‘нинг 4G қоплами билан таъминланди