ХDА форуми фойдаланувчилари OnePlus 3Т ва Meizu Pro 6 смартфонлари унумдорлик тестидан ўтишда натижаларни яхшилаш учун процессорни юқори такт частотасида ишлашга мажбур қилишини аниқлади, деб ёзади «Дарё».
Ташаббускорлар смартфонларга бенчмарк нусхасини киритди, аммо уни бошқа дастур ниқоби остига яширишди. Бу қурилма фақат унумдорлик тестларида такт частотасини оширишини исботлади. Натижалардаги фарқ катта эмас — бор-йўғи 10 фоиз. OnePlus 3’даги процессор эса 48 даражагача қизиб кетди. «Махфий» бенчмаркда эса ҳарорат 45 даражадан ошмаганди.
Бундан келиб чиқадики, бошқа дастурларда OnePlus ва Meizu флагманлари тўлиқ қувват билан ишламайди. Аммо OnePlus компанияси уларнинг флагмани ўйинларда максимум даражада ишлашини, бенчмаркларда такт частотаси ошиб кетиши эса хатолик эканлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди