
MySmartPrice сайти ва ишончли маълумотлари билан танилган @OnLeaks Twitter-аккаунти юритувчилари Samsung компаниясининг ҳали эълон қилинмаган янги мобил қурилмалари видеоси билан бўлишишди, деб ёзади Кун нашри.
Видеода икки модель намойиш қилинган — Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus — шиша-металл дизайнда бажарилган, экран бурчаклари қайрилган, Iris сканер, USB Type-C порти, аудиокириш ва бармоқ излари сканери билан таъминланган.
Чап ёнида қувват ва овоз созлаш тугмаси жойлашган, ўнг ёнида эса - яна бир клавиш (тахминларга кўра, янги овозли ёрдамчи Bixby'ни чақириш учун).
Бундан аввал тарқалган миш-мишларга қарама-қарши ўлароқ, Samsung смартфонларининг ҳеч бири икки камерали тизимга эга эмас. Асосий камера - 12 Мп, селфи-камера - 8 Мп бўлиб, QHD-видео ёза олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар