Швециянинг телекоммуникацион ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ericsson компанияси, Apple корхонаси устидан Германии, Буюк Британия ва Нидерландияда судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Kun.uz хабар тарқатди.
Ericsson вакилининг маълум қилишича, компания Apple билан ўз патенти остидаги маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича глобал шартнома тузиш таклифи билан чиққан. Бироқ бу муддат ҳам тугаб бўлган.
«Apple ҳозир ҳам Ericsson маҳсулотларидан фойдаланиб, фойда кўришда давом этмоқда. Бунинг учун уларда ҳеч қандай амалда бўлган лицензия йўқ. Бизнинг қурилмалар кўплаб замонавий алоқа воситаларида қўлланиб келинмоқда. Германия Нидерландия ва Буюк Британия судлари мазкур масалада бизни қўллаб-қувватлашига ишончим комил», — дея гапириб ўтди Ericsson компаниясининг интеллектуал мулк масалалари бўйича директори Қосим Ал-Фалаҳий.
Олдинроқ, Ericsson АҚШ судига Apple'нинг iPhone ишлаб чиқариши бўйича даъво аризаси киритгани ҳақида хабар тарқатилганди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, ўтган йили Samsung Electronics компанияси Ericsson билан лицензия масаласидаги тортишув натижасида 650 млн доллар тўлашга мажбур бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди