Инсоният қачонгача фазога парвоз қилиш билан кун кечиради, ахир ердаги транспорт воситаларини ҳам унутмаслик даркор. Масалан, темир йўллар ҳақида қайғуриш лозим. Буюк Британиянинг темир йўл компаниялари ассоциацияси Rail Delivery Group раҳбарияти, ушбу соҳа юқори даражада технологик бўлиши керак ва бу борада муҳим ўзгаришларни амалга ошириш лозим, деган тўхтамга келди. Поезд – албатта, фазовий кема эмас, аммо бу йўловчиларга қатор қулайликларни тақдим этмасликка баҳона бўла олмайди, деб ёзади Кун нашри.
Биринчи ўзгариш чипталар тизимида ўтказилади. Анъанавий қоғозли чипталарни электрон намуналарга алмаштириш режалаштирилган. Уларни Bluetooth ва махсус илова ёрдамида аниқлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, электрон чипталарни йўловчиларнинг биометрик паспортлари кўрсаткичларига киритиб қўйиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Поездларнинг барчаси симсиз тармоқлар воситасида ягона тизимга бирлашади. Бу эса, уларнинг ўзаро манзилига доир маълумотларни улашиш имконини беради.
Ўзгаришлар нафақат темир йўлларнинг электрон жиҳатига қаратилади. Қулайлик ва самарадорлик хусусида ҳам ҳеч ким унутгани йўқ. Ўриндиқларнинг янги намунаси уларнинг сонини 20-30 фоизга оширади. Шу билан бирга, тиғиз вақтларда тиқилинчларнинг олдини олиш учун 20 фоиз вагон ҳудудини бўшатади. Агар ассоциация томонидан тақдим қилинган лойиҳа ҳаётга татбиқ этилса, яқин келажакда Британия поездларида кўзни скан қилиш ёки бармоқ изини олиш билан чипталарни текшираётганига гувоҳ бўлсак ажаб эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди