Хитойда денгиз устида қурилган энг катта қуёш электр станцияси фаолиятни бошлади

Хитойда дунёдаги энг йирик офшор қуёш электр станцияси ишга туширилди. 1 гигаватт қувватга эга бўлган станция 2934 та фотоэлектр платформасидан иборат бўлиб, ҳар бири 60×35 метр ўлчамга эга. Ушбу платформалар денгиз тубига ўрнатилган пойдеворларга жойлаштирилган.
Хитойнинг шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида аҳоли зич жойлашганлиги сабабли, офшор қуёш электр станцияларининг қурилиши аҳамият касб этади. Ушбу станция ер танқислиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради ва узоқ масофали электр узатиш тармоқларига муқобил ечим сифатида қаралади.
Хитойнинг ушбу йирик лойиҳа билан дунё бўйлаб экологик энергия ишлаб чиқариш соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг