Айфон қурилмасидаги Siri овозли ёрдамчиси янгиланиб, у Lego Batman фильмидаги машҳур иборалар билан бойитилди. Энди сиз айфонингиздаги рақамли ёрдамчига Batcomputer услубида мурожаат қиладиган бўлсангиз, ёрдамчи сизга шу заҳоти фильмга хос жумлалар билан жавоб қайтаради, деб ёзади Terabayt сайти.
Бунинг учун Siri ёрдамчисига инглиз тилида «Puter» (пьютэ) ёки «Computer» (компьютэ) сўзларини талаффуз қилинг. Шунда виртуал ёрдамчи сизга жиддий оҳангда «Бэтмен сизга қандай ёрдам бера олади», «Жаноб, уйга хуш келибсиз. Робин ғорда яна костюмларни ўзига ўлчаб кўради» каби фильм жумлаларида жавоб қайтаради.
Siri ёрдамчиси фойдаланувчи билан бу тариқа бадиий услубда биринчи маротаба мулоқотга киришаётгани йўқ. Бунгача Apple’нинг бу тизимига «Ўтмишга қайтиб» ва роботлар иштирокидаги кўплаб фильмлар қаҳрамонларининг овоз ва сўзлари жорий қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди