WhatsApp мессенжерида ўз-ўзидан йўқ бўлувчи матнларни намойиш қилувчи функция пайдо бўлди. У алоқа номи ёнидаги аввалги матнларни алмаштиради, деб ёзади Кун.уз нашри.
Янги функция фото ва видеоларни суратлар, матн ва смайликлар билан безаш ҳамда уларни эълон қилиш имконини беради. Ёзув янги Status номли қўшимча саҳифада жойлашади. Уни фойдаланувчининг дўстлари 24 соат мобайнида кўришлари мумкин бўлади.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидланишича, WhatsApp иловасининг ўзи йўқ бўлувчи матнлар функцияси шахсийлик созламасига эга. Фойдаланувчининг ўзи дўстларидан кимлар янги статусни кўра олиши мумкинлигини белгилайди.
Яқин орада ушбу функция билан боғлиқ янгиланиш Android, iOS ва Windows Phone платформалари учун чиқарилади.
Snapchat тармоғининг энг оммабоп функцияларидан бирини 1,2 млрд кишилик ўз мессенжерида жорий қилган Facebook Inc. Snap Inc. компаниясини бизнесни ривожлантириш учун янги йўлларни қидиришга мажбур қилмоқда. WhatsApp янгилиги Snapchat тармоғининг ўсишини секинлаштиради, деб қайд этади нашр. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди