19:34 / 19.05.2015
7 056

Beeline Ўзбекистон илк бор Eurasia бизнес-бирлиги таркибида ўз фаолияти ҳақида хисобот берди

Beeline Ўзбекистон илк бор Eurasia бизнес-бирлиги таркибида ўз фаолияти ҳақида хисобот берди

2015 йил 19 май, Амстердам-Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида 2015 йил I чорагидаги молиявий ва операцион натижалари ҳақида хисобот берди. Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Лаос ва Тожикистон мамлакатларидан ташкил топган Eurasia номли VimpelCom Ltd бизнес-бирлиги таркибида илк бор мазкур хисобот тақдим этилди.

Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров ўз тақдимотида белгилашича, ушбу давр мобайнида Beeline абонентларининг сони 10 356 000 кишини ташкил этди. Мобил алоқасининг бир абоненти учун ўрта статистик ҳисоб 12 819 сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилга нисбатан 14%га кўп. Шунда MOU кўрсатгичи (бир ой давомида бир абонент сарфлаган дақиқалар сони) 491 дақиқани ташкил этди, ва бу VimpelCom компаниялар гуруҳига кирадиган 14 компания орасида рекорд кўрсатгич бўлди.

"Аввал эълон қилинганидек, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Beeline ҳисоботни шу ердаги валютада тақдим этади, шу боис бизнинг ҳисоботимиз мижозларимиз учун янада қулай ва тушунарли бўлади, - дейди Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров. - Биринчи чорак мобайнида биз кўп нарсани улгурдик, ҳам хизмат кўрсатиш борасида, агентлик тармоғимизни яхшиладик, бутун 3G тармоғи бўйича инновацион "Ҳозирлик эффекти" HD-технологиясини ишга туширдик. Йил сўнгига қадар янги база станцияларини ишга тушириш борасида яна кўп меҳнат қилишимиз даркор, бизнинг жамоамиз бу мақсадга эришишига ишонаман".

Республика уяли алоқа бозоридаги етакчисининг соф операцион фойдаси январдан март ойига қадар 409 миллиард сўмни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Ўзбекистон илк бор Eurasia бизнес-бирлиги таркибида ўз фаолияти ҳақида хисобот берди