2015 йил 19 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида компания абонентларининг мижозлик тажрибасини такомиллаштиришга йўналтирилган қатор муҳим лойиҳалар ҳақида хабар берди.
Unitel МЧЖ раҳбариятининг ҳисоботида биринчи чоракнинг қуйидаги муҳим лойиҳалари акс эттирилди: Beeline 3G тармоғида соф товуш узатувчи “Ҳозирлик эффекти” HD-технологияси, бир нечта авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларида жорий этилган роуминг ноёб хизмати, шунингдек CLICK тизими билан биргаликда ишга туширилган “Автотўлов” хизмати.
“Позитив мижозлик тажрибаси – бу энг яхши хизмат кўрсатувчи компанияларни таърифлайди, ва биз Beeline‘ни Ўзбекистондаги биринчи рақамли хизмат кўрсатувчи компания бўлишига интиламиз, - дейди мижозлик тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – Бу ерда барчаси муҳим: хизматларнинг юқори сифати, хизмат кўрсатишнинг энг олди стандартлари, бизнес-жараёнларнинг очиқ-ойдинлиги, тезкор қайта алоқа ва бошқалар”.
Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремовнинг белгилашича, шахсий ва дилерлик эксклюзив офисларнинг тармоғини кенгайтирган ҳолда, компания ритейл бошқарилишининг самарали тизимига аҳамаят қаратмоқда, бу эса ўз навбатида Beeline савдо белгиси остида фаолият юритаётган барча салонларда хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлайди ва мавжуд бўлган барча қоида ва нормаларни бажарилишини кафолатлайди.
2015 йилнинг I чорагида мижозлар билан қайта алоқа ўрнатиш борасида, мавжуд алоқа каналларини ривожлантириб ва янгиларини барпо этган ҳолда, компания катта йўл босди. Шундай қилиб, бугунги кунда Facebook, Odnoklassniki, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги Beeline O‘zbekiston корпоратив саҳифаси обуначиларининг умумий сони 700 000 кишини ташкил этди, ва бу компанияни ҳар бир ижтимоий тармоқдаги энг йирик бренд-уюшмалар қаторига чиқарди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди