22:15 / 26.02.2017
5 593

Ҳиндистонда нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган компания асосчиси қўлга олинди

Ҳиндистонда нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган компания асосчиси қўлга олинди

Ҳиндистоннинг Ғозиобод шаҳри полицияси нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган Ringing Bells компанияси асосчиси Мохит Гоэлни фирибгарликда гумон қилиб, қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Ringing Bells лойиҳани ишга туширган пайт — ўтган йил февралида 4 доллар 251 рупийга тўғри келган, шу сабабли смартфон Freedom 251 номини олди. Компания қисқа вақт мобайнида 70 миллион буюртма тўплашга муваффақ бўлди.

2016 йил 30 июнда 2,5 миллион смартфон етказиб бериш ваъда қилинганди, бироқ июлга келиб атиги 5 минг дона қурилма етказилди, холос. Шундан сўнг компания аслида Тайвань ишлаб чиқарувчисининг тайёр телефони бўлган Freedom 251 ҳақида умуман ҳисоб бермай қўйди. Смартфон сотуви тўхтатилди ва компания бунинг ўрнига қиммат смартфонлар ва бошқа техника олди-сотдиси билан шуғулланди.

Мохит Гоэль тўлаган маблағи эвазига вақтида ва сифатли смартфонларни ололмаган Ayam Enterprises компанияси шикоятига кўра ҳибсга олинди. Полиция компаниянинг бошқа раҳбарларини ҳам қўлга олиш чораларини кўрмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳиндистонда нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган компания асосчиси қўлга олинди