08:30 / 28.02.2017
7 608

LG смартфонларининг махфий кодлари

LG смартфонларининг махфий кодлари

Дунё бўйлаб ўз нуфузига эга бўлган ва кўпчилик юртдошларимиз ҳам афзал кўрган ишлаб чиқарувчилардан бири, шубҳасиз, LG бўлади. Унинг қурилмаларини ишлатаётганлар ҳам ўз севимли смартфонларининг яширин созламалари, имкониятларини билишни исташлари табиий.

Шуниси қизиқки, қурилмаларнинг махфий кодлари борасида Samsung ёки HTC каби ўз фойдаланувчиларини қийнаб ўтирмасдан, LG ишлаб чиқарувчилари ўзгача йўл тутишган. Яъни, улар тегишли созламаларни ўчириб-ёқиб қўйиш мумкин бўлган чиройли меню яратиб қўйишган. Шу биргина меню – бамисоли смартфонингизнинг махфий имкониятларига «кириш эшиги», уёғига ўзингиз керакли маълумотларни кўриб олаверасиз.

Демак, махфий созламалар менюсига ўтиш кодлари LG’нинг турли версияларида қуйидагича кўриниш олган:

Халқаро версиялар: 3845#*855#

Корея моделлари: 3845#*400#

AT&T: 3845#*850#

Sprint: 5689#*990#

T-Mobile: 3845#*851#

Verizon Wireless: ##228378 (+чақирув)

Шунингдек, Android тизимидаги барча смартфон ва планшетлар учун жорий этилган махфий кодлар ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG смартфонларининг махфий кодлари