18:55 / 05.03.2017
4 657

Еврокомиссия банклар киберхавфсизлигини таъминлашга киришди

Еврокомиссия банклар киберхавфсизлигини таъминлашга киришди

Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари банкларнинг киберҳужумларга қаршилик кўрсатишга тайёргарлигини текшириш учун умумий талабларни ишлаб чиқиши керак бўлади. Евркомиссия раис ўринбосари Валдис Домбровскис Брюсселдаги конференцияда шу ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

"Биз турли мамлакатларда қабул қилинган кўплаб тест синови қоидаларини четлаб ўтмоқчимиз. Биз чегаранинг барча томонларида йўлга қўйилувчи тест синовлари стандартларини қабул қилиш зарур деб ҳисоблаймиз", - деди Домбровскис. Сиёсатчининг фикрича, умумий стандартлар ЕИ миқёсида умумий стресс-тестларни ўтказиш учун йўл очиб беради, бу ҳақида Еврокомиссия аъзолари бир неча бор айтишган.

Ҳозирда Еврокомиссия чакана молиявий хизматлар бозорига оид ҳаракатлар режасини тайёрламоқда. Суғурта, тўлов ва кредит билан шуғулланувчи компаниялар ҳам шулар жумласидандир. Яқин ҳафталар ичида шунга доир ҳужжат чоп этилади. Домбровскиснинг сўзларига кўра, ҳаракатлар режаси ташкилотларни электрон имзо ва электрон ID каби масофадан асл нусхани текширувчи технологияларни қўллашга рағбатлантиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Еврокомиссия банклар киберхавфсизлигини таъминлашга киришди