Beeline‘нинг реклама ролиги энг инноватсион деб тан олинди

  • 06 март 2017, 18:26
  • 4 145
  • Технология
  • Beeline‘нинг реклама ролиги энг инноватсион деб тан олинди

    Beeline “2016 йилнинг Энг яхши Реклама Роликлари” танлови доирасида ҳудудий телеканалларнинг қўллаб-қувватлаши асосида ўтказилган республика бўйича овоз бериш натижалари ҳақида хабар беради.

    200 видеоролик овоз беришга тақдим этилиб, улардан ўнтаси 5 номинатцияда танлаб олинди. Овоз бериш натижалари бўйича Bir номли видеоролик “Инноватцион реклама-2016” номинатциясидаги совринга сазовор бўлди. Ғолибларни MGroup агентлиги ва Taraqqiyot телеканалининг экспертлар кенгаши аниқлашди.

    Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг маркетинг хизмати раҳбари Ҳилола Каримбоева шундай деди: “Авваллари компаниямиз ICTExpo ва бошқа лойиҳалар доирасида бир неча бор шунга ўхшаш совринларни қўлга киритган эди. Бу манода Beeline мамлакатнинг энг инноватцион бренди ҳисобланади, лекин бизнинг ишончимиз комилки, инсонларнинг ишончини доимий равишда оқлаш лозим, шу манода биз учун “Инноватцион реклама-2016” соврини – биз тўғри йўналишда ҳаракатланаётганимиздан далолат беради”.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Beeline‘нинг реклама ролиги энг инноватсион деб тан олинди