date
views 7 305

Beeline ҳалқаро Интернет канали ҳажмини кўпайтирди

Beeline ҳалқаро Интернет канали ҳажмини кўпайтирди

2015 йил 25 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline ташқи Интернет каналининг ўтказиш имкониятини 10%дан зиёдга кўпайтирди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев шундай деди: “Интернет-канал ҳажмининг сезиларли кенгайиши ва компаниянинг техник имкониятлари ўсиши алоқа сифати, маркетинг таклифлари ва хизматларимиз ишончлилиги, шунингдек инновацияларни жорий қилиш ва Ўзбекистонда интернетизациясини ривожлантириш соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади”.

Навбатдаги кенгайишдан сўнг компаниянинг ташқи Интернет канали 3 Гбит/с ташкил этди, ва бу ўсиб бораётган дата-трафикга самарали хизмат кўрсатишга имкон беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline ҳалқаро Интернет канали ҳажмини кўпайтирди