Telegram мессенжерининг Beta-версияси мавжуд бўлган истаган киши унда қўнғироқларни синовдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Манбага кўра, қўнғироқлар end-to-end шифрлови билан ҳимояланган. Сизга қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишилар рўйхатини чеклашингиз ёки кирувчи қўнғироқларни буткул тақиқлашингиз мумкин. Қўнғироқлар ҳозирча фақат тест режимида ишламоқда.
Шунингдек каналда қўнғироқни қандай амалга ошириш мумкинлигига изоҳ берилган.
Фойдаланувчилар @news_telegram гуруҳида тест серверида бир-бирларига қўнғироқ қилишга уриниб кўришмоқда. Баъзилар ҳақиқатда бунинг уддасидан чиқишганини таъкидлашмоқда, иловада ҳам телефон гўшагининг пиктограммаси пайдо бўлди. Чат қатнашчилари ҳам Telegram ишлаб чиқарувчилари янги функцияни синовдан ўтказиш учун бу хабарни ўзлари тарқатишгани тахмин қилинмоқда.
Ҳамжамият муҳаррирлари бу якуний функциялар эмаслигини таъкидлашмоқда.
2017 йилнинг 17-январида мессенжер асосчиси Павел Дуров компания Telegram'га аудиоқўнғироқлар функциясини қўшишни режалаштираётганини тасдиқлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди