date
views 7 577

Apple компанияси кунига 30 минг дона Watch соатини сотмоқда

Apple компанияси кунига 30 минг дона Watch соатини сотмоқда

Slice Intelligence компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунга келиб тахминан 2,5 млн дона Apple Watch соатлари сотилган, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Бу вазиятда ушбу гаджетнинг қандай миқдорда сотилгани эмас, балки унга бўлган талаб динамикаси қизиқиш уйғотади. Биринчи куни компания ушбу гаджетга 1,5 млн, яъни ҳозирда сотилган соатларнинг ярмичалик миқдорда буюртма олди. Бир кун ўтиб янги гаджетга қизиқиш кескин тушиб кетди ва ҳозирда унга кунига ўртача 30 минг дона буюртма олинмоқда. Агар савдолар шундай даражада қолса, Apple Watch нинг етказиб бериш ҳажми 11 миллиондан ошмайди.

Бироқ бу ҳисоб-китобларга эҳтиёткорлик билан қараш керак, чунки Slice Intelligence келтирган 2,5 млн рақами АҚШда чекли миқдордаги респондентлар орасида ўтказилган сўровноманинг натижалари асосида келтирилган. Боз устига, агар Apple Watch эркин сотувга чиқарилса, бу кўрсаткичлар янада ошиши аниқ. Айтиш жоизки, ҳозирда буюртма бўйича сотилаётган соатлар ҳамма давлатларда ҳам савдода мавжуд эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси кунига 30 минг дона Watch соатини сотмоқда