10:03 / 15.03.2017
5 811

Yahoo’нинг янги бош директори йилига 2 млн доллар маош олади

Yahoo’нинг янги бош директори йилига 2 млн доллар маош олади

Американинг Yahoo компанияси янги бош директори 52 ёшли Томас Макинерни йилига 2 миллион доллар маош олади, деб ёзмоқда «Дарё». У учун белгиланган маош ушбу постда ундан олдин ишлаб, хакерлик ҳужумлари ҳақидаги ахборот фош бўлиши билан боғлиқ инқирозни ҳал этишни эплай олмаган Марисса Майернинг маошидан икки карра зиёдроқдир.

Аввалроқ хабар берилганидек, директорлар кенгаши Майерни йил якунлари бўйича мукофот пулидан маҳрум этишга қарор қилган эди. Аммо NBC маълумотларига кўра, собиқ бош директорга шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун 23 миллион доллар миқдорида компенсация тўланади, шунингдек, Yahoo’нинг 57 миллион долларлик қимматбаҳо қоғозларини олиш имконияти тақдим этилади.

Майернинг ўзи Altaba деб қайта номланадиган компанияни тарк этмаяпти, у Yahoo’нинг Alibaba Group Holdings’даги улушини назорат қилувчи кичик шўъба корхонасига раҳбарлик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Yahoo’нинг янги бош директори йилига 2 млн доллар маош олади