
“iOS 11” дастурининг янгиланган нусхасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан, “Apple”нинг янги операцион тизими 32 бит ҳажмли ҳаволаларни бутунлай қабул қилмайди, деб ёзмоқда “Qalampir” сайти.
“Sensor Tower” таҳлил маркази “App Store”да бу каби ҳаволалар қарийб 8 фоиз эканини маълум қилди.
Февралда чиққан “iOS 10” нинг бета-нусхаси фойдаланувчиларни тизимнинг истиқболдаги намуналарида эски ҳаволалар қабул қилинмаслигидан огоҳлантирган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Apple” илк бора 2013 йилда iPhone 5S да 64 битлик процессорларни қўллай бошлаган эди. Орадан икки йил ўтгач, компания дастурчилардан барча янги ҳаволалар шу каби процессорларда ишлаши лозимлигини талаб қила бошлади.
“Apple” да 32-зарядли дастурлар тизим ишини секинлаштириши маълум қилинмоқда, «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар