18:02 / 17.03.2017
6 885

Япония коинотга кузатув сунъий йўлдошини учирди

Япония коинотга кузатув сунъий йўлдошини учирди

Япониянинг аэрокосмик агентлиги (JAXA) коинотга Радар-5 кузатув сунъий йўлдошини учирди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Космик кема Танэгасима космодромидан ташувчи ракета — H-2A ёрдамида учирилди. Учириш жараёни тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

«РБК»нинг хабарига кўра, сунъий йўлдош Ер сатҳини кузатиш имконини берувчи қурилмалар билан жиҳозланган. Сунъий йўлдош мониторинг ишларини юритиш билан бирга КХДРдаги ҳарбий фаолликни ҳам кузатиб боради.

Шунингдек, баллистик ракеталарни учириш комплексининг қурилиш ишларини назорат қилиш имконини беради.

Бундан ташқари сунъий йўлдошга табиий офатлар натижасида етказилган зарарларни баҳолаш хизмати ҳам ўрнатилиши мумкин. Сунъий йўлдошнинг оптик тармоқлари махсус радиотўлқин нурлар ёрдамида нафақат яхши, балки кечги ёмон об-ҳаво шароитида ҳам кузатувларни олиб бориш имкониятига эга.

Япония бундан олдинги кузатув кемасини коинотга 2015 йилнинг февралида учирган эди.

Шу йилнинг январь ойи ўртасида Япония митти сунъий йўлдошини дунёдаги энг кичкина — SS-520 ташувчи ракетаси ёрдамида учирган. Лекин техник носозликлар сабабли JAXA мутахассислари парвозни тўхтатишган ва космик кема денгизга қулаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Япония коинотга кузатув сунъий йўлдошини учирди