7 072
Бизнес бўлса, фақат очиқ-ойдин бўлсин: Beeline Ўзбекистонда илк маротаба Таъминотчилар кунини ўтказди
Beeline Ўзбекистонда илк маротаба Vendor Day (“Таъминотчилар куни”) форматидаги тадбирни ўтказди. Мақсад – таъминотчилар билан ҳамкорлик масалаларини очиқ муҳокама қилиш ва ўзаро манфаат асосида янада шаффоф бизнесни олиб бориш бўйича мустаҳкам алоқаларнинг янги йўлларини топишдир. Beeline унинг бир қисми бўган Veon компаниялар Гуруҳи (Амстердам, Нидерландия) топ-менежменти вакиллари Vendor тадбирида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюришди.
Воқеани шарҳлар экан, VimpelCom Ltd. операцион самарадорлиги бўйича директори Александр Матюшка шундай деди: “Бугун мен шу ерда, Тошкентда – Veon‘нинг биринчи маҳаллий “Таъминотчилар куни” тадбирининг бирида иштирок этаётганимдан ҳурсандман. Бундай форматнинг ноёблиги нимада? Аввалом бор, менинг чуқур ишонишим бўйича, энг йирик глобал телеком-провайдерлардан бири бўлиб қолиш учун, биз мавжуд бўлган бозорнинг ҳусусиятларини яхши англашимиз лозим. Бугунги кунда бу бутун дунё бўйлаб 240 миллиондан зиёд абонентларга хизмат кўрсатиб келаётган 12 оператордир. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим нарса: операцион компаниялар – бу ўз ноёб маданиятига эга бўлган, сиз инсонлар билан бирга мулоқотда бўлиб ишлайдиган турли мамлакатлардир. Биз ўз ҳамкорларимизга Гуруҳимизнинг стратегияси ва қадриятларини, муҳими эса – Veon‘ни яқин келажакда олдинга жадал интилишига ва етакчи ўринни сақлаб қолишига кўмак берувчи инновацион ғояларни етказишга ҳаракат қиламиз”.
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг конференс-залида Unitel ва Buzton компаниялари ўзларининг ўнлаб энг йирик бизнес-ҳамкорларини йиғишди ва Beeline ва Veon‘нинг келажакдаги операцион модели ва ривожланиш стратегиясини тақдим этишди. Таъминотчилар куни дастуридаги музокаралар бўлимининг натижасида эса қатор лойиҳалар бўйича ҳулосалар сарҳисоб қилинди.
“Beeline бутун Veon Гуруҳи билан биргаликда трансформациялашмоқда, анъанавий телеком-оператордан биз ўзининг дата-центрик бизнес-модели билан IT-индустрияга ўтмоқдамиз – дейди Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков. – Биз олдинга жадал қадамлар билан ҳаракатланмоқдамиз, ва бизнинг мақсадимиз Beeline таъминотчилари нафақат бизнинг сўровларимизга жавоб бера олишлигини, балки тезкор ҳаракатланаётган бозор талабларига ҳам жавоб бера олишликларини таъминлаш. Бунинг учун ҳамкорларимиз компаниянинг мақсад ва режаларини, равшан ва ўзаро манфаатли ҳамкорликда қурилган, шунингдек иш аҳлоқ-қоидаларига мос ишга бўлган ёндашувни тушунишлари лозим”.
Тантанали маросим Vendor’s Day‘нинг кулминациясига айланди. Ҳамкорларга турли номинацияларда рамзий совринлар топширилди. Бу турли йўналишдаги компаниялар ичидан Beeline‘га энг содиқ бўлган таъминотчиларга бўлган миннатдорчиликнинг ўзига ҳос белгисидир.
Маҳаллий Vendor Days VimpelCom ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатларда бўлиб ўтмоқда ва компанияларнинг ҳамкорлик қилишига барча шароитларни таъминловчи ғоя ва таклифлар билан алмашиш учун платформа сифатида ишламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Geely Galaxy: 2000 км запасга эга 5 янги модель тақдим этилди
Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Марк Цукерберг энди Facebook ва Instagramʼда фактчекинг бўлмаслигини маълум қилди
Apple iOS 18’да сунъий интеллектнинг роли ҳақида маълумот беради
iOS 18.2.1 чиқарилди: муҳим хатоликлар тузатилди!
Redmi Turbo 4 ва Poco X7 Pro: янги смартфонлар ҳақида барча маълумотлар!
Unreal Engine 5’да яратилган Underground 2 ремастер: демо юклаб олишга тайёр