Apple ходими iPhone 8’нинг инқилобий техно-жиҳатини айтди

  • 18 март 2017, 19:19
  • 4 406
  • Технология
  • Apple ходими iPhone 8’нинг инқилобий техно-жиҳатини айтди

    Apple корпорациясининг мобиль технология истиқболига оид режалари The Wall Street Journal нашрининг iPhone 8 смартфони хусусидаги мақолада ёритилди. Нашрга яқин бўлган Apple ходимларининг бири бренднинг кейинги режалари тўғрисида маълум қилган. Жумладан, навбатдаги айфоннинг инқилобий камера технологияси билан таъминланиши, инфрақизил камера модули қаршисидаги манзарани уч ўлчамда суратга олиши диққатга сазовор, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Янги жиҳат айфонга бош камерада олинган 3D ўлчамдаги суратни олд камерада олинган 2 ўлчамли суратлар билан омухталаштира олади. Олд камера фойдаланувчи қиёфаси ҳамда кўзининг рангдор пардасини ҳам сканердан ўтказади.

    «Бунинг учун камерадаги лазер кўзга кўринмас инфрақизил нурни таратади ва инфрақизил нурни қабул қилувчи қурилма бу нурнинг камера қаршисидаги объектга бориб урилишини қайд қилган ҳолда, уч ўлчовли проекцияни яратади», дейилади The Wall Street Journal’да.

    Шунинг, ушбу технологиянинг имо-ишораларни қўллаб-қувватлаши ҳам айтилмоқда. Мисол учун, фойдаланувчи кераксиз СМСни ўчириб ташлаш учун телефон қаршисида кафтни силкитиши кифоя.

    iPhone 8 смартфонидаги камера технологияси, шунингдек олд камера олган 2D-фотосуратларни бойитишда ҳам айни муддао. Жумладан, олд камера суратлардаги қиёфани фарқлаши ва ундаги кўзнинг рангдор пардасини аниқлаши мумкин бўлади.

    iPhone 8’нинг 3D-камераси фойдаланувчининг аниқ уч ўлчовли аватарини яратиш керак бўладиган интерактив ўйинлар ва иловаларни ўйнаш имконини беради. Камера тизими ва 3D-датчиклар орқали 3D ўлчамли селфи ҳам олиш мумкин. Камера датчиги жойлашув ўрни ҳамда кадрдаги объектлар ўртасидаги оралиқни аниқ белгилаш хусусиятига эга бўлади.

    Apple инфрақизил датчик технологиясини Lumentum компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан, деган тахминлар мавжуд. Унинг дастурий таъминоти корпорация 2013 йилда сотиб олган PrimeSense компанияси томонидан яратилмоқда.

    Манбаанинг айтишича, Apple 3D суратлар учун алгоритмлар яратишда Android платформасидан бир неча йиллар илгарилаб кетган. Корпорациянинг шахсий дастури iPhone 8’ни чинакам инқилобий камерага эга смартфон сифатида майдонга олиб тушади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple ходими iPhone 8’нинг инқилобий техно-жиҳатини айтди