Янги Samsung Galaxy C5 Pro сотувга чиқди

  • 19 март 2017, 07:52
  • 3 770
  • Технология
  • Янги Samsung Galaxy C5 Pro сотувга чиқди

    Samsung компанияси ҳеч бир шовқин-суронсиз ўзининг Galaxy смартфонлар туркумини янги смартфон билан бойитди. Galaxy C5 Pro деб ном олган модел Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади, деб ёзади Terabayt сайти.

    Янги мобиль девайс Super AMOLED матрицаси, диагонали 5,2 дюймли дисплейга эга. Экраннинг пиксел сиғими 1920 × 1080 белгига тенг, яъни Full HD формат. Galaxy C5 Pro’нинг бош ва олд камераларининг ҳар бирининг оптик прибори f/1,9 га тенг бўлган 16 мегапикселли объективлар билан таъминланган. Олд панелдаги Home тугмасида бармоқ излари сканери жойлашган.

    Смартфон фаолиятининг самарадорлиги учун Snapdragon 626 процессори масъул. Частотат тезлиги 2,2 ГГц бўлган ушбу «электрон юрак» ARM Cortex-A53 архитектураси асосида қурилган бўлиб, 8 та маълумотларни қайта ишлашга масъул ядролардан таркиб топган. Смартфонда Adreno 506 видео картаси ва X9 LTE мобиль модеми ўрнатилган.


    Смартфоннинг тезкор хотира сиғими 4 гигабайт. Унинг 64 Гбайт доимий ички хотирасини microSD бўлмачаси орқали кенгайтириш мумкин. Мобил алоқа воситаси симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11a/b/g/n ва Bluetooth 4.2, GPS/ГЛОНАСС, NFC каби тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унда 3,5 миллиметрли анъанавий аудио коннектор, USB Type-C туридаги универсал порт мавжуд.

    Galaxy C5 Pro электр токи сиғими 2600 мА соат бўлган аккумулятордан қувват олади. Ўлчамлари: 145,7 × 71,4 × 7 мм, вазни — 145 грамм. Айни пайтда Жанубий Кореяда савдога чиқарилган, Galaxy C5 Pro’нинг халқаро бозорда 360 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши маълум бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Янги Samsung Galaxy C5 Pro сотувга чиқди