Қайсидир сайтда бир замонлар билдиришномаларга аъзо бўлиб қўйгансиз-у, энди керак бўлмасаям у қалқиб чиқавериб ғашингизга тегяптими? Балки, шунақа қалқиб чиқувчи билдиришномаларни умуман чиқмайдиган қилиб қўйиш керакдир?
Шуни энг оммалашган учта браузерда қандай амалга оширишни қуйида кўриб чиқамиз.
Chrome
1) Браузер созламаларини очинг.
2) Энг пастидаги, қўшимча созламаларни кўрсатувчи «Показать дополнительные настройки» бандини танланг.
3) Шахсий маълумотлар созламаларини кўрсатувчи «Личные данные» бўлими бор. Ундаги «Настройки контента» тугмачасини босинг.
4) Кўз олдингизда қалқиб чиқувчи ойна намоён бўлади. Ундаги «Оповещения» бўлимини топинг.
5) Шу каби билдиришномаларни сайтлар сизга умуман кўрсатмаслигини истасангиз, уларни тақиқловчи «Не показывать оповещения на сайтах» опциясини танланг.
6) Агар қачонлардир бирор сайт сизга билдиришномаларни кўрсатишига рухсат берган бўлсангиз ва ҳозир фақат шуни бекор қилишни истасангиз, у ҳолда «Настроить исключения»ни танланг. Шу ерда исталган сайтни қўшиш ёки ўчириш мумкин.
Жонга тегувчи билдиришномалардан қутулишнинг янада содда йўли ҳам бор. Қайси сайтга берган рухсатингизни бекор қилмоқчи бўлсангиз, ўша сайтни очинг, манзил қаторидаги энг чапдаги белгичани босинг. Кўз олдингизда саҳифанинг «шахсий» созламаларининг катта менюси очилади.
Ундан «Оповещения» опциясини топинг ва керакли ўзгаришларни киритинг – олам гулистон!
Opera
Мазкур браузер асосида ҳам худди Chrome’даги каби «мотор» ётади. Шу боис бу иккаловининг созламалари ҳам ўзаро ўхшашроқ. Фақат бандларнинг номланиши фарқ қилади. Хуллас…
1) Браузер созламаларини очинг.
2) «Сайты» саҳифасига ўтинг. Сизга керакли «Уведомления» бўлими айнан шу ерда жойлашган.
3) Қайси сайтлардаги янгиланишлар, билдиришномалар келиб туришини тақиқламоқчи бўлсангиз, ўшаларни ўчиринг. Шунингдек, худди шу ердан барча сайтлар учун билдиришномаларни кўрсатишни бирданига тақиқлаб қўйиш ҳам мумкин.
Firefox
Firefox браузерида ҳам билдиришномаларнинг акс эттирилишини созлаш мумкин. Дастур созламаларини очинг, кейин эса «Содержимое» варақасига ўтинг. Мана шу ердан, қайси сайтлар сизга билдиришномаларни кўрсатиши мумкинлиги, қайсиларига мумкин эмаслигини белгилаб қўясиз.
Худди шу ҳаракатни манзил панелидаги белгича ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин. Ўша ердаги «i» ҳарфи шаклидаги белгичани босинг ва ҳозир ўзингизда очиқ турган шу сайт учун рухсат/тақиқларни белгилаб қўйинг.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?