21:54 / 21.03.2017
6 371

Amazon раҳбари одамга ўхшаш улкан роботни синовдан ўтказди (Видео)

Amazon раҳбари одамга ўхшаш улкан роботни синовдан ўтказди (Видео)
MARS ёпиқ илмий-техник конференциясида Amazon раҳбари Жефф Безос улкан Method-2 номли роботни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Одам шаклидаги улкан робот Жанубий Кореянинг Hankook Mirae компанияси маҳсулоти саналади. Жефф Безоснинг синовдан кўнгли тўлди.

«Нима учун мен ўзимни Сигурни Уивердек ҳис қиляпман?», — деб Безос ҳазиллашди. (1986 йил экранларга чиққан «Бегоналар» фильмида Уивернинг қаҳрамони роботни бошқарганди. Худди шундай роботлар «Аватар» (2009) фильмида ҳам кўриниш беради. Иккала фильмга ҳам Жеймс Кэмерон режиссёрлик қилган).

Робот ҳозирча ишланма босқичида турибди. У одам бориши мушкул бўлган ҳудудларда ишлатилиши режалаштилмоқда.

Method-2 дизайнини «Аслаҳали арҳов» ва «Трансформерлар: қирғин даври» фильмлари қаҳрамонлари устида иш олиб борган рассом Виталий Булгаров ишлаб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Amazon раҳбари одамга ўхшаш улкан роботни синовдан ўтказди (Видео)