Apple ўз тарихида энг арзон iPad’ни тақдим қилди

  • 22 март 2017, 09:32
  • 3 364
  • Технология
  • Apple ўз тарихида энг арзон iPad’ни тақдим қилди
    21 март куни Apple алвон рангли айфон билан бирга, шунчаки «iPad» деб номланган планшет компьютерни намойиш қилди, деб ёзади "Terabayt" сайти. Маълумотларга кўра, у бозорда 2014 йилда сотувга чиқарилган iPad Air 2 билан ўрин алмашади. Чунки, янги модел тақдим қилингач Apple сайтида iPad Air 2 ҳақидаги маълумотлар ўчириб ташланган. Шундай қилиб, Apple планшетлари оиласида 3 та модел қолади: янги iPad (2017) iPad Pro ҳамда iPad mini 4.

    Тақдим қилинган iPad Apple A9 роцессори назоратида ишлайди. Бу унинг «акаси»даги процессордан 1,6 баробар самарали фаолият кўрсатади. Ундаги M9 видеокартаси график-тасвирни аввалги авлоддан кўра 2,7 марта тезроқ қайта ишлайди.

    Янги айпед дисплейи ўша-ўша — 2048 × 1536 пиксел сиғимли Retina. Аммо, бу iPad экрани қатор илғор жиҳатларга эга. Биринчидан, унинг юзаси нур қайтарадиган ламинат билан қоплангани учун кўчада ҳам қийнламай фойдаланиш мумкин. Экраннинг ранг-тасвир қамрови кенгайиб, True Tone технологияси жорий қилинган.

    iPad’да Touch ID бармоқ излари сканери ва аппаратга тўла қувват билан 10 соат бемалол ишлаш имконини берадиган аккумулятор батареяси мавжуд. Аввалги айпедда 12 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камералар ўрнатилган бўлса, iPad 2017’да 8 ва 1,2 мегапикселли камера модулларидан фойдаланилган.

    Ушбу моделнинг яна бир фарқли жиҳати — алоқа хизматларини кўрсатувчи Apple SIM’ни қўллаб-қувватламайди, унда 4 та эмас, 2 та динамикдан фойдаланилган. Шунингдек, янги айпедда «Live Photos», яъни ҳаракатли суратлар ва 4K сиғимли видео тасвирга олиш мумкин. Бу галги гаджетда Apple Pencil қаламчасидан фойдаланишнинг иложи йўқ. Янги iPad корпус қалинлиги 7,5 мм, аввалги айпедда бу кўрсаткич 6,1 мм эди. Вазн масаласида iPad 2017 — 469 граам, Pro-версия 437 грамм.

    Apple янги iPad’ни 32 ва 128 ГБ доимий хотирада тақдим қилади. Янги айпедга буюртмалар 24 мартдан қабул қилинади. 32 ГБ доимий хотира Wi-Fi талқини 329 доллар, LTE’ни қўллаб-қувватлайдиган талқини 459, 128 гигабайтли ва мобиль алоқани қўллаб-қувватлайдиган юқори талқини 728 АҚШ доллардан сотувга чиқарилади. Планшет тилла, кумуш ва тим қора-кул рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. IPad Pro’нинг 780 АҚШ долларидан сотилар эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple ўз тарихида энг арзон iPad’ни тақдим қилди