22:08 / 23.03.2017
6 192

Samsung Galaxy Note 8 смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди

Samsung Galaxy Note 8 смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди
Тармоқда 2017 йилнинг куз мавсумида тақдим этиладиган Samsung Galaxy Note 8 смартфонининг хусусиятларига оид маълумотлар пайдо бўлди. Playfuldroir порталига таяниб Кун.уз қурилманинг схемали тасвирини чоп этди.

Смартфон ҳошиясиз 6,4 дюйм 4К-дисплейга эга бўлади. Экран томонлари нисбати Galaxy S8'никига ўхшайди, яъни - 18,5Х9. Унда ҳам Galaxy S8 қурилмасига ўхшаб Home тугмаси бўлмайди, шу боис бармоқ излари сканери қурилманинг орқа томонига кўчирилиши мумкин.

Қурилманинг пастки қисмида USB Type-C, mini-jack қулоқчинлари уланадиган жой, шунингдек S-Pen стилуси учун слот жойлашган. Тепа қисмида SIM-карта ва эҳтимол, хотира картаси учун слот ҳамда иккинчи динамик жойлашади.

Бундан ташқари, қурилма Samsung компанияси 21 мартда намойиш қилган Bixby овозли ассистентига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчи бу ассистент бозордаги муқобилларнинг орасида энг ақллиси экани ва бошқа компаниялар қарорларидан ажралиб туришини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy Note 8 смартфонига оид маълумотлар пайдо бўлди