date

Apple компанияси янги iPhone 17e смартфонини тақдим этди

Apple компанияси янги iPhone 17e смартфонини тақдим этди

Apple компанияси ўзининг янги iPhone 17e смартфонини намойиш этди, деб Rozetked хабар берди. Қурилма ҳақидаги маълумотлар аввал тарқалган хабарларни тасдиқлади: смартфон A19 чипсети ва янги C1X модами билан жиҳозланган. Бироқ, кўпчилик кутган Dynamic Island функцияси ушбу моделда пайдо бўлмади ва экран янгиланиш тезлиги 60 Гц даражасида қолди.

Шунга қарамай, экран энди энг замонавий Ceramic Shield 2 ҳимоя шишаси билан қопланган. Смартфоннинг базавий версияси 8/256 ГБ хотирага эга бўлиб, унинг нархи ўзгаришсиз қолди — 599 доллар. Марказий банкнинг жорий курси бўйича бу тахминан 7 715 000 сўмни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси янги iPhone 17e смартфонини тақдим этди