Янги iPhone 17e’ни Ўзбекистонда қандай буюртма қилса бўлади

Apple ҳамёнбоп iPhone 17e моделини тақдим этди ва у компаниянинг энг арзон смартфонларидан бирига айланди. Янги қурилма қора, оқ ва оч пушти рангларда чиқади: 256 ГБ версия 599 доллардан, 512 ГБ эса 799 доллардан бошланади. Олдиндан буюртмалар 4 мартдан қабул қилинади, расмий сотувлар 11 мартдан старт олади.
Энг катта янгилик — iPhone 17e MagSafe магнитли тизимини қўллаб-қувватлайди (iPhone 16e’да йўқ эди). Apple маълумотига кўра, телефон бир марта қувватланганда 26 соатгача ишлай олади, тахминан 30 дақиқада 50% қувват олиши мумкин.
Ўзбекистондан буюртма қилиш тартиби қисқача
1. Карго танланг: Meest Uzbekistan, Globbing, Polar Express каби хизматларда рўйхатдан ўтинг.
Кичик лайфхак: шахсий манзилни Delaware’дан танласангиз, Sales Tax 0% бўлади ва 50–60 долларча тежаш мумкин.
2. Харид қилинг: Apple Official Store ёки Amazon.com’дан олинг.
Муҳим: iPhone Unlocked бўлиши шарт. Shipping Address’га каргодан олган АҚШ манзилингизни киритасиз.
3. Декларация қилинг: карго сайтида “Add parcel” орқали tracking number, маҳсулот номи (iPhone 17e) ва нархини ($599) киритиб, invoice’ни PDF қилиб юклайсиз.
4. Божхона тўлови: 2025 йил 1 майдан божсиз лимит 200 доллар. 599 долларлик телефонда фарқ $399 бўлади ва 30% ягона бож — $119.70.
Қўшимча божхона расмийлаштирув йиғими тахминан 103 000 сўм.
5. UZIMEI: UZIMEI.uz’да IMEI киритасиз, маълумотларни тўлдириб, давлат божини (103 000 сўм) тўлайсиз.

Жами тахминий ҳисоб (256 ГБ)
- Смартфон: $599
- Етказиш: $20
- Божхона тўлови: ~$120
- Божхона йиғими: ~$9
- UZIMEI: ~$8
Жами: тахминан $756 атрофида.
Айни пайтда Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуасида iPhone 17e сотувлари апрель ойидан бошланиши кутилмоқда, нархи эса тахминан 800 доллар атрофида бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!