Amazon АҚШдан 1,5 миллиард долларлик ишни ютиб олди

  • 24 март 2017, 17:31
  • 4 131
  • Технология
  • Amazon АҚШдан 1,5 миллиард долларлик ишни ютиб олди
    Amazon.com АҚШ Солиқ бошқарувидан 1,5 миллиард долларлик ишни ютиб олди. Бу ҳақида Reuters агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

    2005-2006 йилларда Amazon транзакциялари ва унинг Люксембург бўлимида тергов ўтказилди. Бошқарувчининг фикрича, компания ушбу транзакциялар муносабати билан 1,5 миллиард доллар қўшимча солиқ тўлаши керак.

    Amazon ўзининг Америка активларининг катта қисмини Люксембургга кўчирди. Шу тариқа, унинг Европа бизнеси даромадларига жуда паст солиқ ставкаси солинади.

    Европада Amazon солиқ шартномалари текшируви давом этмоқда - Брюссель уларни компаниянинг Люксембург томонидан ноқонуний "давлат ёрдами" деб ҳисоблайди. Бу эса Amazon'га рақиблар олдида ноҳақ устунликларни беради.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Amazon АҚШдан 1,5 миллиард долларлик ишни ютиб олди