Gemini фойдаланувчилари учун қулай функция тақдим этилди

Google компанияси ўзининг Gemini сунъий интеллект хизматида муҳим янгиланишни амалга оширди. Эндиликда пуллик обунага эга бўлмаган оддий фойдаланувчилар ҳам сунъий интеллект билан мулоқотни янада самаралироқ қилиш имконига эга бўлишди. Бу ўзгариш нейротармоқ ва инсон ўртасидаги ўзаро тушунишни яхшилашга қаратилган.
Янги жорий этилган "Past Chats" функцияси фойдаланувчининг аввалги суҳбатларини хотирасида сақлаб қолади. Агар сиз илгари муҳокама қилинган мавзуга қайтадиган бўлсангиз, тизим автоматик равишда эски маълумотларни таҳлил қилиб, жавобларни шахсийлаштиради. Бу эса ҳар сафар бир хил саволларни қайта тушунтириб ўтириш заруратини йўққа чиқаради.
Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун илова созламаларида "Personal Context" опциясини ёқиб қўйиш кифоя. Google мазкур янгиликни Европа ҳудудидан ташқари барча минтақаларда босқичма-босқич ишга туширмоқда. Яқин кунлар ичида дунё бўйлаб барча фойдаланувчилар ушбу қулайликдан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!