date

Qwen лойиҳаси раҳбари кутилмаганда Alibaba'ни тарк этди

Qwen лойиҳаси раҳбари кутилмаганда Alibaba'ни тарк этди

Хитойнинг технология гиганти Alibaba компаниясида кутилмаган кадрлар алмашинуви юз берди. Компаниянинг сунъий интеллект йўналишидаги муҳим лойиҳаларидан бири бўлган Qwen моделларини ишлаб чиқишга масъул бўлган етакчи мутахассислардан бири Жунянг Лин ўз лавозимини тарк этди. Ушбу хабар компаниянинг янги Qwen 3.5 кичик моделларини тақдим этганидан кўп ўтмай эълон қилинди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.

Жунянг Лин 2019-йилдан буён Alibaba жамоасида фаолият юритиб келаётган эди, 2023-йил апрел ойидан эса айнан Qwen бўлимига раҳбарлик қила бошлаганди. Унинг кетиши ҳамкасблари ва соҳа мутахассислари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳатто лойиҳа иштирокчиларидан бири Чен Ченг ижтимоий тармоқларда бу янгиликдан қаттиқ қайғуда эканлигини билдириб, Линнинг кетиши унинг шахсий танлови бўлмаган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

Alibaba'нинг Qwen моделлари бугунги кунда сунъий интеллект соҳасида энг истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ҳатто Илон Маск ҳам ушбу кичик моделларнинг юқори самарадорлигини ва улардаги "интеллект зичлигини" алоҳида эътироф этган эди. Компания OpenAI, Google ва Anthropic каби глобал рақобатчилар билан курашаётган бир пайтда юз берган бу ўзгариш кўпчиликда саволлар уйғотмоқда. Ҳозирча Alibaba раҳбарияти ёки Жунянг Линнинг ўзи мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Qwen лойиҳаси раҳбари кутилмаганда Alibaba'ни тарк этди