date

Apple ўз маҳсулотлари қаторини Ультра қурилмалар билан кенгайтиради

Apple ўз маҳсулотлари қаторини Ультра қурилмалар билан кенгайтиради

Технология оламининг гиганти Apple ўз маҳсулотлари қаторини тубдан янгилашга тайёргарлик кўрмоқда. Блоомберг агентлиги журналисти Марк Гурманнинг маълум қилишича, компания бюджетбоп MacBook Neo моделларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, ўта қиммат ва юқори технологик Ултра қурилмаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.

Яқин келажакда фойдаланувчилар MacBook Ultra ноутбукларини кутиб олишлари мумкин. Ушбу қурилма мавжуд Pro моделларини алмаштирмайди, балки алоҳида премиум сегмент сифатида бозорга чиқади. Унинг асосий ўзига хослиги замонавий OLED дисплей билан жиҳозланишида бўлади. Шунингдек, Apple букланувчи iPhone смартфонини ҳам Ultra номи остида тақдим этиши кутилмоқда. Тахминан 2000 доллар нархда сотувга чиқиши кутилаётган ушбу смартфон инновацион технологиялар ва мослашувчан экран билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, компания AirPods Ultra қулоқчинлари устида ҳам иш олиб бормоқда. Мазкур аксессуар компьютер кўриш қобилиятига эга камералар билан таъминланади. Бу функция Висуал Интеллигенcе тизими орқали фойдаланувчини ўраб турган нарсаларни таниб олиш ва Siri ёрдамида улар ҳақида маълумот бериш имконини яратади. Барча янги қурилмалар 2026 йил охирига қадар бозорга чиқарилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple ўз маҳсулотлари қаторини Ультра қурилмалар билан кенгайтиради