00:38 / 30.03.2017
6 920

Samsung компанияси Galaxy S8 смартфонини тақдим этди

Samsung компанияси Galaxy S8 смартфонини тақдим этди
Samsung компанияси янги флагман смартфони — Galaxy S8 ни тақдим этди. «Дарё»нинг ёзишича, модель икки хил — Galaxy S8 ва S8 Plus модификацияларида чиқарилган. Қурилмалар дисплейининг диагонали ва корпусининг ҳажми билан фарқланади — бири 5,8 дюйм бўлса, иккинчиси 6,2 дюйм.

Янги смартфонлар ажрата олиши 12 ва 8 мегапиксел бўлган асосий ва олд камералар билан таъминланган. Қурилманинг олд томонида кўзнинг камалак қобиғи сканери пайдо бўлди — бу функция ёрдамида қурилма қоронғуликда ҳам эгасини таний олади. Galaxy S8 батареясининг сиғими 3000 мАс, S8 Plus’ники эса 3500 мАс.

Шунингдек, Galaxy S8 да Samsung’нинг овозли ёрдамчиси — Bixby илк бор пайдо бўлди. У смартфон экранида юз бераётган ҳолатларни тушуниб, сенсорли дисплей ёрдамида берилаётган буйруқларни алмаштириши мумкин.

Bixby смартфон эгасининг доимий ҳаракатларига мослашиб, унинг буйруқларини олдиндан топишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, қурилма энг яхши тезкор симли ва симсиз қувватлантириш технологияси билан таъминланган, яна сув остида ҳам ишлай олади.

Янги смартфонлар савдоси 21 апрелдан бошланиши кутилмоқда. Компания сайтида қурилмаларга олдиндан буюртма берса бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung компанияси Galaxy S8 смартфонини тақдим этди