
29 март куни Истанбул суди тураржой ва меҳмонхоналарда хоналарни бронлаш хизматини таклиф этувчи Booking.com хизматининг Туркиядаги фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда Milliyet нашрига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Суд мамлакат сайёҳлик агентликлари бирлашмасининг аризасини қаноатлантиришга қарор қилган. Бирлашма хизматни «нохолис рақобат» юритганликда айблаган.
Таъкидланишича, суд қарори кучга киргач, хизмат сайти ахборот технологиялари қўмитаси томонидан блокланади.
Аввалроқ, Туркия ҳукумати Tor номли аноним тармоғининг фаолиятини ҳам тўхтатган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар