Фреша стартапи ККР сармояси билан 1 миллиард долларлик маррага етди

Гўзаллик ва саломатлик соҳасида хизматларни банд қилиш платформаси бўлган Фреша компанияси ККР инвестиция фондидан 80 миллион доллар миқдорида сармоя жалб қилганини эълон қилди. Ушбу молиявий кўмакдан сўнг Лондонда асос солинган стартапнинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошди ва у расман "уншох" (уникорн) мақомига эга бўлди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Сармоя ККРнинг Нехт Генератион Течнологй Гровтҳ жамғармаси томонидан киритилди. Ушбу фонд одатда бизнес модели аллақачон шаклланган ва агрессив кенгайиш босқичида бўлган компанияларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса Фреша ўзининг хатарли илк босқичларидан ўтиб, глобал миқёсда ўсишга тайёр эканлигидан далолат беради.
2015-йилда ташкил этилган компания сўнгги йилларда ҳайратланарли даражада ўсишга эришди. 2021-йилда платформада 60 000 та бизнес рўйхатдан ўтган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 140 000 тадан ошиб кетди. Ҳозирда Фреша орқали ҳар ойда 35 миллиондан ортиқ, йилига эса 1 миллиарддан зиёд учрашувлар ва хизматлар банд қилинмоқда.
Компания шу вақтга қадар жами 285 миллион доллар инвестиция жалб қилди. Фреша раҳбарияти янги маблағларни халқаро бозордаги фаолиятини кенгайтириш ҳамда платформага сунъий интеллект (AI) технологияларига асосланган янги функцияларни жорий этиш учун сарфлашни режалаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!