Номаълум хакерлар немис бундестаг (федерал кенгаш)и тармоғини яна бузишга уринишди. Маълум бўлишича, камида 10 депутат ва барча парламент фракцияларининг компьютерларига ҳужум қилинган. Бу ҳақида Süddeutsche Zeitung'га таяниб Кун.уз хабар берди.
Ахборот техникаси хавфсизлиги бўйича федерал идора ва Конституция муҳофазаси бўйича федерал идора кибератака бўйича маълумотни тасдиқлади. Бундестагнинг АТ бўлими ҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлди. Айни дамда Ахборот техникаси хавфсизлиги "ҳужум хусусиятлари"ни таҳлил қилишда давом этмоқда. Фойдаланувчилар маълумоти ҳужум қилинган компьютерларда ўзгартирилган. Идора мазкур машиналарнинг қаттиқ дискини ўрганиб чиқмоқда.
Газетада ёзилишича, ҳужум "Конституция муҳофазаси бўйича федерал идора қоидалари" ёрдамида аниқланган. Компьютердан "потенциал бузуқ веб-сайт"га уланишга уриниш содир этилган. Бу Изроил янгиликлар сайти бўлган. Бундестаг депутатларидан бирининг сўзларига кўра, гап "вирус ҳақида эмас, хакерлик ҳужумини қилишга уриниш" тўғрисида бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди