
Twitter микроблоглар хизмати фойдаланучилар твитга жавоб бераётганида уларнинг исмлари чекланган 140 та символ таркибига киритилмаслигини эълон қилди. Бу йўл билан фойдаланувчиларга ўз фикрини билдириш учун кенгроқ имконият тақдим этилмоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Хизматни ишлаб чиққанлар кўплаб илтимослар, шунингдек, аудитория тадқиқ этилганидан сўнг ушбу ўзгартиришни жорий қилишган. Бундай янгиликни жорий қилишни компания 2016 йилдаёқ ваъда қилган эди. Ўшанда символлар сонида фотосуратлар, видео ва gif-тасвирлар акс этмай қўйганди.
Twitter’дагиларнинг қўшимча қилишича, ҳаволалар ҳозирча аввалгидек, символ сифатида қайд этиб борилади. Хизмат ҳозирча твитларни таҳрирлаш имкониятини ҳам тақдим этганича йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар