date
views 6 106

Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади

Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади
Тошкентдаги йўл камераларида қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима тўлови ҳақидаги барча маълумотлар акс этувчи сайт шу ойда ишга тушади, деб маълум қилди пойтахт ИИББ, деб ёзмоқда "Спутник" нашри.

Сайтнинг ишлаш жараёни жуда оддий — автомобиль эгаси махсус катакларга паспорти ҳамда телефон рақамларини киритади ва реал вақт режимида жаримага тортилганми-йўқми аниқлаши мумкин бўлади.

Сайтда кўрсатилган маълумотни тасдиқлатиш учун эса 254-22-16 телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

Келгусида сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун жарималар ҳақида махсус SMS-жўнатмалар жорий этиш ва махсус мобил иловани ишга тушириш мўлжалланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳайдовчиларга жарима ҳақида маълумот берувчи сайт апрель охиригача ишга тушади