Замонавий тиббиётда ўз вақтидаги диагностика ва мониторинг ўта муҳим ўрин тутади. Бироқ аксарият хасталиклар соғлиқ ҳолатини доимий кузатиб туриш учун анча мураккаб қурилмаларни талаб этади. Ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида борган сари ақллироқ бўлган гаджетлар ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда эса юрак ишлаши кўрсаткичларини қайд этадиган “ақлли футболка” нусхаси тақдим этилди. Шуниси қизиқки, уни Россиянинг Челябинск шаҳридаги 97-лицей ўқувчиси яратди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
ЭКГ-футболка анча қизиқ тарзда яратилган бўлиб, унга махсус микрочипга эга ток ўтказувчи мато асос қилиб олинган. У юрак мушаклари қисқариш жараёнида келиб чиқувчи турли ҳолатларни рўйхатга олиб боради. Олинган маълумот эса реал вақт режимида смарфонга келиб тушади. Смартфонда ўрнатилган илова келиб тушаётган маълумотларни кузатиб боради ҳамда фойдаланувчига нормал ҳолатдан бироз четлашиш қайд этилса, кардиологга мурожаат этишни тавсия қилади. Футболкалар яқин вақт ичида ишлаб чиқарилиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди