date

Apple раҳбариятидаги ўзгариш гаджетлар ишлаб чиқаришга эътиборни кучайтиради

Apple раҳбариятидаги ўзгариш гаджетлар ишлаб чиқаришга эътиборни кучайтиради

"Apple" компанияси раҳбариятида муҳим ўзгариш юз берди. Кўп йиллар давомида корпорацияни бошқарган Тим Кук ўрнини аппарат таъминоти бўйича тажрибали мутахассис Жон Тернус эгаллайдиган бўлди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу тайинлов компаниянинг келгуси йиллардаги ривожланиш йўналишини белгилаб беради.

Тернус 2001 йилдан буён "Apple" жамоасида фаолият юритиб келмоқда. У ўз фаолияти давомида "AirPods", "Apple Wатч" ва "Висион Pro" каби энг машҳур маҳсулотларни яратишда бевосита иштирок этган.

Унинг раҳбарлиги остида компания асосий эътиборни яна техник қурилмаларга қаратиши кутилмоқда.

Янги стратегия доирасида сунъий интеллект имкониятлари бевосита гаджетларнинг ўзига интеграция қилинади. Мутахассисларнинг фикрича, Тернус ақлли кўзойнаклар, камерали тақиладиган қурилмалар ва робототехника лойиҳаларини жадаллаштиради.

Шунингдек, узоқ кутилган буклама экранли "iPhone" моделлари жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим этилиши мумкин.

Шу билан бирга, янги раҳбар бир қатор қийинчиликларга дуч келиши аниқ. АҚШнинг янги божхона сиёсати ва Хитойдаги ишлаб чиқаришга боғлиқлик компания учун хавф туғдирмоқда.

Ҳозирда "Apple" ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Ҳиндистонга кўчириб, хавфларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple раҳбариятидаги ўзгариш гаджетлар ишлаб чиқаришга эътиборни кучайтиради