Янги технологик буюмлар ва автомобиллар устидан турли синовлар ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай бешафқат синовларга бу сафар янги Samsung Galaxy S8 смартфони учради, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Сувга чидамли бу смартфонни агар бассейнда уриб олсангиз, кўнглингиз хотиржам бўлсин, унга ҳеч нарса қилмайди. Бироқ агар у қўлингиздан атиги 1,5 метр баландликдан тушиб кетса ҳам, дисплейини алмаштиришингизга тўғри келади. Чунки қаттиқ юзага тушган телефон экрани дарз кетади. Адолат юзасидан айтиш керакки, қизил iPhone 7 ҳам ана шундай синовдан ўта олмаган эди.
Шунингдек, Samsung Galaxy S8+ смартфонининг чидамлилик даражасини пичоқ ва болға ёрдамида ҳам синаб кўришди. Дастлабки нисбатан кучсизроқ зарбаларга дош беролган телефон, охир-оқибат, кучли зарбаларни кўтаролмади ва синди. Таъкидлаш жоиз, у дастлаб болға билан етказилган шикастдан сўнг ҳам ишлашда давом этди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди