YouTube ТВ АҚШнинг бешта шаҳрида ишга тушди

  • 07 апрель 2017, 14:10
  • 4 091
  • Технология
  • Фото: Daily

    Кабель ва эфирга узатилаётган каналларни онлайн кўриш имконини берувчи YouTube ТВ сервиси Американинг бешта шаҳрида ишга тушди. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Дарё» нашри.

    YouTube сервисидан Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Филадельфия ва Чикагода фойдаланиш мумкин бўлди. Сервисга бир ойлик уланиш абонентга 35 долларга тушади — бу кабель телевидениесидан икки марта арзонроқдир.

    Аввалроқ YouTube ТВ-каналларни онлайн кўриш учун пуллик сервисни ишга тушириши ҳақида маълум қилинган эди.


    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » YouTube ТВ АҚШнинг бешта шаҳрида ишга тушди