date

Nvidia RTX 3060 видео картаси июн ойидан қайта ишлаб чиқарилади

Nvidia RTX 3060 видео картаси июн ойидан қайта ишлаб чиқарилади

Nvidia жорий йилнинг июн ойида 12 GB хотирага эга RTX 3060 видео карталарини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўяди. Янги қурилмалар тез орада чекланган партияларда сотувга чиқа бошлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

"Cолорфул", "ASUS", "MSI" ва "Галах" каби йирик ишлаб чиқарувчилар маълум миқдорда бутловчи қисмларни қабул қилиб олади. Бироқ, ҳар бир компания учун ажратилган квоталар фарқ қилади ва умумий таклиф нисбатан чекланган бўлади.

12 GB хотирали RTX 3060 модели Nvidia тарихидаги энг кўп сотилган видео карталардан бири ҳисобланади. Нарх ва сифат мутаносиблиги туфайли у 1080п ва 2К ўлчамдаги ўйинлар бозорида доимо машҳур бўлиб келган.

Ишлаб чиқаришни тиклаш шунчаки омбор захираларини сотиш эмас, балки жорий бозор талабига жавобан қилинган стратегик қадамдир. Харидорлар барқарор ишлаш, етарли хотира ва мақбул нархга эга видео карталарга эҳтиёж сезмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Nvidia RTX 3060 видео картаси июн ойидан қайта ишлаб чиқарилади