date

SpaceX компанияси "Старшип V3" ракетасини 13-парвозга тайёрламоқда

SpaceX компанияси "Старшип V3" ракетасини 13-парвозга тайёрламоқда

SpaceX компанияси Старшип V3 ўта оғир ракетасини навбатдаги парвозга тайёрлаш ишларини жадаллаштирмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Старшип Газер маълумотларига кўра, 40-рақамли Старшип прототипи Старбасе базасидаги Массей синов полигонига кўчирилди. Ушбу кема тизимнинг 13-синов парвозида иштирок этиши режалаштирилган.


Ҳозирда биринчи босқич текширувлари — криоген синовлари ўтказилмоқда. Бунда конструкция мустаҳкамлиги ва герметиклигини баҳолаш учун баклар ўта совуқ ёқилғи билан тўлдирилади.

Бу ёнғин синовлари ва парвоздан олдинги мажбурий тайёргарлик қисми ҳисобланади.

АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) Супер Ҳеавй B20 ва Старшип S40 прототиплари иштирокидаги 13-парвоз учун радиочастоталардан фойдаланишга рухсат берди.

Тизимнинг 12-парвози 12 майдан олдин амалга оширилмайди. Унда Раптор 3 двигателлари билан жиҳозланган янги авлод Старшип кемаси синовдан ўтказилади.

Янги двигателлар юқори тортиш кучи, енгил вазни ва ишлаб чиқариш арзонлиги билан ажралиб туради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX компанияси "Старшип V3" ракетасини 13-парвозга тайёрламоқда