Вальве Стеам Контроллер учун КАД-файлларни оммага эълон қилди

Вальве компанияси Стеам Контроллер ва Пукк ташқи корпуслари учун КАД-файлларни фойдаланувчилар учун очиқ қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу геймпад 2026-йил 4-май куни сотувга чиққанидан сўнг атиги ярим соат ичида барча нусхалари сотилиб кетган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Вальве расмий баёнотига кўра, қурилманинг ташқи қисмлари топологик юзаларини Креативе Коммонс лицензияси асосида юклаб олиш ва фойдаланиш мумкин. Тўплам таркибига СТП ва СТЛ форматидаги моделлар, шунингдек, техник чизмалар ҳамда қурилманинг муҳим қисмлари ва тақиқланган зоналари (кееп оутс) киритилган.
Компания вакиллари фойдаланувчиларни ушбу файллар ёрдамида турли тажрибалар ўтказишга ва ўз модификацияларини яратишга чорламоқда. Вальве мухлисларнинг ижодий ёндашувини кўришга қизиқиш билдирмоқда.
Стеам Контроллер Вальве компаниясининг иккинчи авлод геймпади ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу туркумдаги илк қурилма 2015-йилда тақдим этилган эди. Янги Стеам Контроллер нархи 100 доллар ёки еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!