date

Sony компанияси янги Xperia флагманини 13-май куни тақдим этади

Sony компанияси янги Xperia флагманини 13-май куни тақдим этади

Sony компанияси ўзининг навбатдаги флагман смартфони тақдимот санасини расман тасдиқлади. Компания хабарига кўра, янги қурилма 13-май куни намойиш этилади. Sony ушбу моделни «навбатдаги Оне» ва «навбатдаги Xperia» деб атаб, мухлисларида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тахминларга кўра, янги Xperia 1 ВИ модели ўзгартирилган дизайн билан тақдим этилади. Қурилма квадрат шаклидаги камера блоки ҳамда аввалгисига қараганда бироз кенгроқ ва қалинроқ корпусга эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфон янги телеобъектив, 16-мм ли ўта кенг бурчакли объектив ва 24-мм ли асосий камера билан жиҳозланади.

Техник жиҳатдан смартфон Qualcomm Snapdragon 8 Элите Ген 5 процессори ҳамда 12 GB тезкор хотира базасида ишлайди. Ишлаб чиқарувчи аккумулятор қуввати икки кунлик фойдаланишга етишини вада қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилманинг савдоси 26-июндан бошланиши мумкин.

Нархлар борасида ҳам айрим тафсилотлар маълум бўлди. Германияда смартфон 1870 евро, Буюк Британияда эса 1728 фунт стерлинг атрофида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Sony ўзининг янги флагмани билан премиум смартфонлар бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Sony компанияси янги Xperia флагманини 13-май куни тақдим этади