date

GeForce RTX 5090 билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда

GeForce RTX 5090 билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда

GeForce RTX 5090 видеокарталарида қувват улагичи билан боғлиқ муаммолар ҳанузгача долзарб бўлиб қолмоқда. Германиянинг PCMasters.de нашри ўзининг тест стендида фойдаланилган МСИ GeForce RTX 5090 Гаминг Трио ОК видеокартасида 12В-2х6 кабели эриб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳодиса НВМе ССД хотирасини текшириш жараёнида тизим қайта юкланаётган вақтда юз берган. Таҳририят вакиллари компьютердан тутун чиққанини пайқашган, кейинчалик текширув давомида 12В-2х6 кабели видеокартага ёпишиб қолгани ва унинг изоляцияси эриб кетгани аниқланган.

Қизиғи шундаки, видеокарта шикастланишига қарамай, Windows тизимида ишлашда давом этган. Бироқ, ФурМарк ва термовизор ёрдамида ўтказилган синовлар ташқи контактнинг ҳаддан ташқари қизиб кетаётганини кўрсатди. НЗХТ К1500 қувват блокидаги кабел ҳам жиддий зарар кўрган.

Ҳозирда PCMasters.de нашри ушбу носозлик бўйича МСИ компаниясига мурожаат қилиб, видеокартани таъмирлаш ёки алмаштиришни талаб қилмоқда. Бу ҳолат юқори унумдорликка эга видеокарталардаги қувват улагичлари хавфсизлиги борасида фойдаланувчиларда хавотир уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » GeForce RTX 5090 билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда